Таиланд яшил майдонларида ўтадиган Осиё чемпионати старт олишига ҳам саноқли кунлар қолди.
Мазкур мусобақада Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Токио-2020 олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритиш учун баҳс олиб боради.
Терма жамоамиз етакчиларидан бири Бобир Абдихолиқов ЎФА расмий сайтига мусобақа олди фикрлари билан ўртоқлашди.
- Терма жамоамиз Осиё чемпионатига тайёр. Бугунга қадар кўплаб йиғинлар, ўртоқлик ўйинлари ташкил этдик. Энди олдинда бизни масъулиятли учрашувлар кутиб турибди. Гуруҳимиз анча кучли терма жамоалардан ташкил топган. Ҳар бир рақибни ҳурмат қиламиз, лекин улардан асло қўрқаётганимиз йўқ. Мақсадимиз – Осиё чемпиони бўлиш, шунинг учун ҳам мусобақадан фақат ижобий натижаларни кутяпман. Ўз ўрнида мен ҳам кўпроқ гол уриб, терма жамоамиз ғалабаларига хисса қўшиш ниятидаман, - деди маҳоратли футболчи. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди