22:06 / 06.01.2020
2 795

Роналду хет-трик қайд этган баҳсда "Ювентус" йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Роналду хет-трик қайд этган баҳсда "Ювентус" йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Италия А Серияси 18-туридан ўрин олган "Ювентус" ҳамда "Кальяри" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.
"Альянц Стэдиум"да кечган учрашувда мезбонлар 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди. Криштиану Роналду мазкур беллашувда хет-трик муаллифи бўлган бўлса, яна бир гол португалиялик юлдузнинг узатмасидан сўнг Гонсало Игуаин томонидан киритилди.

Шу тариқа туринликлар ҳисобидаги очколар сони 45 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 1-ўринга кўтарилиб олди. 29 очкоси бор "Кальяри" эса 6-поғонадан жой олган.

Ювентус – Кальяри 4:0
Голлар:
1:0 – 49 Роналду, 2:0 – 67, пенальти Роналду, 3:0 – 81 Игуаин, 4:0 – 82 Роналду.
Ювентус – Шченсны, Алекс Сандро, Демирал, Бонуччи, Матюиди (Джан, 83), Куадрадо, Рэмзи (Дуглас Коста, 80), Рабьо, Пьянич, Дибала (Игуаин, 70), Роналду.
Кальяри – Ольсен, Пеллегрини, Клаван, Валюкевич, Каччаторе (Фараго, 61), Нандес, Рог, Чигарини (Олива, 85), Наингголан, Жоао Педро, Симеоне (Черри, 80).
Огоҳлантириш: Рабьо (41), Жоао Педро (48).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роналду хет-трик қайд этган баҳсда "Ювентус" йирик ҳисобда ғалаба қозонди