ПФЛ бош директорининг спорт ишлари бўйича ўринбосари Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўзининг саҳифасида 2020 йилги Суперлига формати ҳақида маълумотларни эълон қилди.
"Суперлигада 14 та клуб иштирок этади. Улар 13 та уй ва 13 та сафар учрашувларини ўтказади.
Суперлигада сўнгги ўринни эгаллаган клуб қуйи лигага равона бўлади. 13-ўрин соҳиби эса ўтиш ўйинида Про-лиганинг иккинчи жамоасига қарши майдонга чиқади. Ўтиш учрашуви фақат битта ўйиндан иборат бўлиб, у Про-лиганинг иккинчи клуби майдонида бўлиб ўтади", - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум фақатгина бир жамоа - Про лигада ғолиб чиққан "Машъал" Суперлига йўлланмасини қўлга киритган ва элитани бир жамоа тарк этган эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди