
"Милан" форварди Кшиштоф Пёнтек тез орада жамоадан кетади. Бу ҳақда Sportmediaset нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра 24 ёшли польшалик футболчи жамоага Златан Ибрагимович келгач у билан асосий таркиб учун бўладиган курашда ютиб чиқа олмаслигига ишонмоқда ва шу боис бошқа жамоага кетишга қарор қилган.
Ўз навбатида “россонерилар” ҳам уни қўйиб юборишга тайёр. Миланликлар уни 32 млн еврога баҳолашмоқда.
Пёнтек учун "Вест Хэм", "Байер", "Астон Вилла", "Рома", "Кристал Пэлас", "Женоа" ва "Тоттенхэм" клублари кураш олиб боришмоқда. Бироқ, улар орасида “болғачилар”нинг имконияти юқори баҳоланмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар