Бокс бўйича Олимпиада кумуш медали соҳиби ва собиқ жаҳон чемпиони, ўз вақтида ҳамюртимиз Руслан Чагаев билан ҳаваскор боксда тўқнаш келиб, мағлубиятини тан олган Султон Ибрагимов UFC енгил вазн тоифаси чемпиони Хабиб Нурмагомедов ва Тони Фергюсон ўртасидаги жанг борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ушбу вазнда Хабиб ҳаммага энг яхши эканлигини исботлади. Энди Фергюсон билан жанг қилади.
Ҳамма Тонини мураккаб рақиб сифатида эътироф этишмоқда. Лекин мен бундай деб ўйламайман. АҚШлик жангчи Хабибга ортиқча муаммолар туғдира олмайди.
Менга Фергюсон жангчи сифатида ёқади. У Энтони Петтис билан бўлган жангни бир нафасда ҳал қилиб қўйди. Бироқ, Хабиб билан бундай бўлмайди. Нурмагомедов бўғма илонга ўхшайди. Ушлайди ва қўйиб юбормайди.
Менимча Хабиб мағлубиятсиз сериясини давом эттиради. Фергюсонни мағлубиятга учратганидан сўнг, яна бир ёки иккита жангдан кейин фаолиятини якунлаши керак",- деди Ибрагимов.
Эслатиб ўтамиз: Хабиб - Фергюсон жанги 18 апрель куни Нью-Йоркдаги UFC 249 турнирида бўлиб ўтади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди