Фото: fcbarcelona.es
Ўз ўйинини намойиш эта олмай, Вальверденинг ўрнига янги мураббий қидириб юрган «Барселона» яна бир жиддий муаммога дуч келди. Жамоанинг марказий ҳужумчиси Луис Суарес 4 ойга сафдан чиқди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Уругвайлик ҳужумчи тиззасидаги жароҳатини операция қилдирди. У энди тўрт ойдан сўнг, ушбу мавсумнинг охирида сафга қайтиши мумкин.
Суарес мавсумда 23 ўйин ўтказиб, 14та гол урган. Шунингдек кщплаб голли узатмалари билан жамоанинг энг сермаҳсул ўйинчиларидан бири бўлиб турганди. Қолаверса, у Мессининг ҳужумдаги энг асосий тандеми ҳисобланади. Каталония клуби учун бу йўқотиш мураббий муаммосидан ҳам оғриқли кечиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”