Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бугун Таиланддаги Осиё чемпионатининг 2-турида Хитойни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Гуруҳ босқичининг сўнгги турида Любинко Друлович шогирдлари бугун чорак финал масаласини ўзи учун ижобий ҳал қилган Жанубий Кореяга қарши ўйнашади.
Кўплаб мухлислар Жанубий Корея гуруҳдан чиқиб бўлгани учун бизга қарши иккинчи таркиб билан ўйнаши мумкин деб умид қилмоқда. Бироқ уларни хафа қилишга мажбурмиз.
Келинг, дастлаб ушбу жамоа сафида иккита турда қайси футболчилар майдонга тушганини ёдга оламиз.
Демак, Жанубий Корея бош мураббийи иккита ўйинда 19 нафар футболчини майдонга тушириб бўлди. Яъни бугун Корея асосий таркибида биринчи турдагига нисбатан 7та ўзгариш кузатилди. Хитой ва Эронга қарши учрашувларда фақатгина 4 футболчи (улардан икки нафари дарвозабон) майдонга тушмади холос.
Шу боис гуруҳдан чиқиш масаласини ижобий ҳал қилган Жанубий Корея бизга қарши иккинчи таркиб билан ўйнашини кутмаслик керак. Сабаби уларда иккинчи таркибнинг ўзи йўқ. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”