07:58 / 15.01.2020
3 501

"Учар ўзбек" - Маҳмуд Муродов ҳақида 7 та факт

"Учар ўзбек" - Маҳмуд Муродов ҳақида 7 та факт
Маҳмуд Муродов - қатъийлик, кучли ирода ва мақсадлар сари эришишнинг энг ёрқин намунаси ҳисобланади. Спортдаги йўлини мустақил бошлаган Махмуд хорижда тренерлар қидирган ва бугунги машҳурликка қадар кўплаб қийинчиликларни енгиб ўтган.

12 январь куни Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида UFCдаги Ўзбекистондан биринчи курашчи бўлган Маҳмуд Муродовнинг журналистлар ва мухлислар билан учрашуви бўлиб ўтди.

ФАКТ №1
Маҳмуд Муродов - қатъийлик, кучли ирода ва мақсадлар сари эришишнинг энг ёрқин намунаси ҳисобланади. Спортдаги йўлини мустақил бошлаган Маҳмуд хорижда тренерлар қидирган ва бугунги машҳурликка қадар кўплаб қийинчиликларни енгиб ўтган.

ФАКТ №2
30 яшар жангчи ўз карьерасини 2012 йилда бошлаган, ўша вақтда ҳали унчалик танилмаган K1EL промоушени ҳомийлигида дебют қилган. Ўтган саккиз йил давомида Муродов 22та жанг ўтказган, шундан атиги 6 таси мағлубият билан якунланган. Бир муддат илгари, беш хил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, америкалик 42 ёшли кичик-Флойд Мейвезер Instagramда пост эълон қилиб, Маҳмуд Муродовни ММА тарихидаги энг яхши жангчи, деб атагач, ўзбек спортчисига бўлган қизиқиш янада ортди.

ФАКТ №3.
ММА жангчиси Ҳаж сафарига боришни орзу қилади. "Бу жойларни зиёрат қилиш керак, лекин ҳар бир ишнинг ўз мавриди бўлади", дейди у. Муродовнинг сўзларига кўра, оғир кунларида кўз ёш тўккан. Лекин ич-ичида йиғлаган. Нимадан қўрқади? "Ота-онамни йўқотиб қўйишдан. Аллоҳдан. Фақатгина мағлубиятдан ва жароҳатлардан қўрқмайман. Чунки қанча шуғулланишим ва нималарга қодирлигимни биламан", - дейди у.
Муродовнинг тан олишича, у ҳеч бир жанггидан қониққан эмас.

ФАКТ №4
Маҳмуд Муродов UFCнинг энг яхши жангчиси деб Ҳабиб Нурмагомедовни тан олади. "Ҳозир Ҳабиб даражасидаги жангчи йўқ. Унинг кучи тезлигида. У ҳозир жаҳонда тенгсиз. Бу менинг шахсий фикрим", дейди у.

ФАКТ №5
Муродов Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевдан миннатдор. "Энди бизни қўллаб-қувватлайдиган Ассоциация бор. Биз албатта, мухлисларни, ассоциациямизни хурсанд қиламиз. Бу биз учун катта масъулият юклайди. Катта майдонларда шуҳрат қозонишга интиламиз. Ҳозирда қўшниларда ўзяпмиз: Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистонда UFC жангчи йўқ, бизда бор. Тренерлар ҳам, яхши жамоамиз бор", дейди у. Муродовнинг айтишича, келажакда у Ўзбекистонда ММАни ривожлантиришга ҳисса қўшмоқчи, ўз мактабини ташкил этмоқчи.

ФАКТ №6
Ота-онаси Маҳмуднинг жангчи бўлиш қарори албатта, ҳайратлантирмай қолмаган, аммо улар учун фарзандининг севимли иши билан шуғулланиши ҳаммасидан устун бўлгани учун, кўнишга рози бўлганлар.
Октагондаги ҳар бир жангидан сўнг Маҳмудга онаси қўнғироқ қилади ва "агар мана бундай зарба берганингда, мухлисларинг ўринларидан туриб кетишарди", дея маслаҳат беради.

ФАКТ №7
Муродовнинг ММА энг кучли лигасидаги биринчи жангги италиялик Алессио Ди Кирико билан бўлиб, унда ҳакамларнинг бир овоздаги қарори билан ўзбек жангчиси ғалаба қозонган эди. UFCдаги иккинчи жангда Махмуд Муродов ўнг томондан зарба билан америкалик Тревор Смит оғзидан капани чиқариб юборган. Рақибини чиройли тарзда нокаут қилиб, ўзбекистонлик спортчи кечанинг энг яхши чиқиши учун тақдирланган. Тепага қараб зарба бериш қобилияти учун Маҳмуд Муродовга "учар ўзбек" деб ном қўйишган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Учар ўзбек" - Маҳмуд Муродов ҳақида 7 та факт