Фаолияти давомида "Насаф", "Пахтакор", "Динамо", "Шўртан" клубларида ўйнаб Ўзбекистон чемпионатида жами 500дан ортиқ учрашувларда майдонга тушган Асрор Алиқулов бугунги кунда "Машъал" клуби бош мураббийи ҳисобланади.
У Муборак тумани клубини Суперлигага қайтарди. 41 ёшли собиқ ҳимоячи айни пайтдаги энг кучли ҳимоячи ким эканлигини айтиб ўтди.
- Фаолиятингиз давомида сиз тан олган энг яхши ҳимоячи ким?
- Андрей Фёдоровни жонбозлиги ва сифатли, ақлли футбол намойиш этгани учун ҳам тан оламан. У мен билган энг маҳоратли ҳимоячилардан бири. Фёдоров ҳеч қачон тўпни кўр-кўрона тепиб юборишни ёқламаган. Бугунги кунни ёш ҳимоячилари ундан кўп нарсаларни ўрганса арзийди. У билан бир даврда бирга тўп теганимдан фахрланаман.
- Бугунги кунда Ўзбекистондаги энг яхши марказий ҳимоячи деб кимни айта оласиз?
- Егор Кримец. У охирги икки йилда анча ўсишга эришди. Егор баъзи ярим ҳимоячилардан ҳам яхшироқ деб уйлайман. Марказдан қиладиган юришлари, фойдали ва аниқ узатмалари ҳимоячиларимизга ўрнак бўладиган даражада. Уни энг яхши марказий ҳимоячи сифатида кўрсата оламан.
Намоз Чориев ёзиб олди
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи