
U-23 Осиё чемпионати чорак финали доирасидаги Жанубий Корея - Иордания учрашуви бўлиб ўтди.
Биринчи таймда кореяликлар Чо Гуе Сунг томонидан урилган гол орқали ҳисобни очишди. 76-дақиқада Язан Ал Наимат ҳисобни тенглаштирди. Асосий вақт 1:1 ҳисобид тугаб бораётган бир пайтда 90+5-дақиқада Ли Донг Кёнг гол уриб Жанубий Кореяни ярим финалга олиб чиқди - 2:1.
Жанубий Корея ярим финалда Австралия билан ўйнайди. Иккинчи ярим финалда Саудия Арабистонининг рақиби БАА - Ўзбекистон учрашувидан сўнг маълум бўлади.
U-23 Осиё чемпионати. Чорак финал. 19.01.2020
Жанубий Корея - Иордания 2:1
Голлар: Чо Гуе Сунг 16, Ли Донг Кёнг 90+5 - Язан Ал Наимат 76. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар