Хабарингиз бор, айни кунларда Таиландда 23 ёшгача футболчилар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоаси чорак финалда БААни йирик 5:1 ҳисобида енгиб, ярим финалга йўл олди.
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 4 ўйин ўтказиб, 9 та гол урди. Шулардан 3 таси жамоа сардори Исломжон Қобиловга тегишли. Ҳимоячи голларнинг барчасини пенальтидан киритди ва чемпионат тўпурарлари қаторида етакчилик қиляпти. Агар вакилимиз Хитойга қарши баҳсда иккинчи пенальтидан дарвозани ишғол этганда, мутлоқ пешқадамга айланарди.
Ҳозирча, мусобақада 3 гол урган 4 ўйинчи пойгада пешқадамлик қилмоқда. Улар орасида ҳамюртимиз етакчи. Сабаби қолган 3 футболчи мусобақа билан хайрлашди. Улар таиландлик Жароенсак Вонггорн, ироқлик Муҳаммад Нассиф ҳамда БАА футболчиси Зайид Ал Амиридир.
Терма жамоамиз юришни давом эттираётгани боис Исломжон Қобиловда бу натижани яхшилаш имконияти бор.
Ўзбекистон ОТЖда гол урган футболчилар:
Исломжон Қобилов – 3 (барчаси пенальтидан)
Нурилло Тўхтасинов – 2
Бобир Абдихолиқов, Илҳомжон Алижонов, Ойбек Бозоров, Жасурбек Яхшибоев – 1. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи