ОЧЛ саралаши доирасида "Локомотив" - "Истиқлол" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Андрей Фёдоров иштирок этди.
"Шундай совуқда стадионга келган мухлисларга раҳмат айтмоқчиман. "Истиқлол"ни кейинги босқичга чиққани билан табриклайман. Бугун йигитларим борларини беришди, уларга эътирозим йўқ. Биттагина жиддий хавфдан сўнг гол ўтказиб юбордик.
Бугунги мағлубият шармандали эмасми? Нима учун? Биз ўйин борасида уларга ютқаздикми? Рақибда нечта имконият бўлди? Қайтараман бугунги ўйин бўйича футболчиларга ҳеч қандай эътирозим йўқ.
Кирилл Погребняк қандай ўйнади? Биринчи таймда у қадар ёмон кўринмади, иккинчи таймда эса бироз чарчаб қолди ва уни алмаштирдим.
Ҳаводан фақат Бикмаев тўп узатди? Демак бунинг устида кўпроқ ишлаймиз.
Мураббийлик салоҳиятим паст деб ўйлайсизми? Сиз мухлис сифатида фикрлаяпсиз, мен эса вазиятни ичидан биламан", - дейди Андрей Фёдоров. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Кино соҳасида ҳам муваффақиятга эришган жаҳонга машҳур хонандалар
Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди