Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси ОЧЛ саралаш боқичида Ироқнинг “Ал Завра” жамоасини мағлубиятга учратишга эришди.
Якунда ушбу ғалаба “қалдирғочлар”га плей-офф йўлланмасини тақдим этди. Ушбу учрашувдан сўнг, майдонда фаол ҳаракатлари билан ғалабага муносиб улуш қўшган Жасур Жалолиддинов ўйин борасидаги фикрларини билдириб ўтди.
“Муҳими ўйлаган мақсадимизга эришдик. Учрашув қизиқарли курашларга бой тарзда ўтди. Янги қўшилган футболчилар жамоамизга мослашиб кетишди. Рақиб кучли эканлигини билар эдик. Шунга яраша ҳозирлик олиб бордик. Биз бугун деярли Ироқ терма жамоасига қарши ўйнадик. Бугунги ғалабани унутамиз ва кейинги баҳсга тайёрланамиз. Гуруҳ босқичига чиқиш учун боримизни берамиз. Биз ўз кучимизга ишонамиз. Кейинги босқичда қийин бўлишини биламиз. Мураббийимиз ҳеч қандай рақибдан қўрқмайди ва шу нарсани футболчиларга ҳам сингдира олган”, - деди ёш футболчи Жасур Жалолиддинов. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»