25 январь куни Ўзбекистон U-23 ва Австралия U-23 ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.
Кеча кўпчилик Бобурни танқид қилди. Ўзимни ҳам жаҳлим чиқди биринчи вазиятдаги нўноқ ҳаракатига. Лекин ўйин тугаганидан кейин билдим-ки, бола "температура" билан тўп тепган. Иссиғи билан нам ҳавода югурган. Бу жуда қийин.
Яқинда бир фикр айтгандим. 11 нафар бола билан мусобақага тайёрланган мураббий, бирон футболчи жароҳат олиб қолса нима қиларди? Нима қилишини кўрдик. Демак, ўша футболчини тушираверар экан, жароҳати бўладими йўқми.
Индинга насиб ютамиз! Ўйин яхши (футболчиларни ўзини ўйини). Фақат шу учрашувга бутун борингиз, ташвишингизни унутиб, тарих учун 90 дақиқага бор кучингизни жамласангиз бўлгани!
Жасур, кеча йиғлаб юбординг. Австралия билан ўйинда ҳам йиғла, фақат қувонч кўз ёшлари бўлсин, у! Бунинг учун илтимос, ўзинг учун эмас, жамоа учун ўйнаб бер. Бу сенинг қўлингдан келади. Қанча чиғириқдан ўтдинг.
Ойбек, бу натижа эмас. 3та ўйиндаги қаҳрамонлигинг бир пул бўлади, агар Австралияни юта олмасак. Юта оламиз, буни жамоа аъзолари билан амаллай оласан. Азиз, ҳали сени кўрмадик! Қани чемпионатдаги Ғаниев? Бир ўйин орқали ўзингни шундай кўрсатгин, бутун халк кўрсин. Ота-онанг гердайиб юрсин, бу менинг ўғлим деб. "Бузвор" эртага Австралия дарвозасини!
Ислом ва Хожиакбар! Сизларга кўп гапириб ўтириш шарт эмас. Шунчаки эртага "кенгурулар" устингиздан сакраб кетишларига йўл қўйманг, бўлди!
Бу авваллари Англияда порлаган Австралия ўйинчилари эмас. Сиздан ҳеч қандай фарқи йўқ, ишонинг!
Майдонга тушамиз, ғалаба қозонамиз, юртга қайтамиз!
Нодирхўжа Юлдашев
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»