"Локомотив"нинг янги легионери Славко Дамьянович клуб матбуот хизматига жамоага ўтгани ҳақида гапирди.
- Бунга қадар фаолиятим давомида Европа лигаси ҳамда Европа чемпионлар лигаси саралашларида қатнашганман. Европадан кейин "Локомотив" сафига ўтдим. Бундан хурсандман.
Менинг собиқ жамоам биринчи даврадан кейин 8 очко фарқ билан турнир жадвалида пешқадамлик қилаётганди. "Будучность" билан Черногория чемпионатидаги 19 ўйиннинг 14тасида ғалабага эришгандик.
Бир куни агентим қўнғироқ қилиб, мени "Локомотив" ўз сафига чорлаётганини айтди. Гарчи чемпионатда пешқадамлик қилаётганимизга қарамай, юқори савияда ўтказаётган лигамизни тарк этишни ва ўз давлатимни ўзгартириб, бошқа давлат футболи об-ҳавосидан нафас олгим келди. Агентимга розилик бердим. Осиё минтақасида ўйнаб, Осиё чемпионлар лигасида Ўзбекистон жамоаси шарафини ҳимоя қилишни истадим.
"Истиқлол"га қарши ўйин оғир ўтди. Ўз майдонимизда аламли тарзда мағлуб бўлдик. Бироқ бу футбол. Мухлислар "Локомотив"дан ғалабали ўйинларни талаб қилишлари табиий. Жамоа бунга ўргатиб қўйган. Энди лигада биринчи ўринни олиш учун ўйнаймиз. Олдимизда тайёргарлик учун яна 1 ой вақт бор.
Жамоага кўникиш жараёни анча тезлик билан давом этмоқда. Жамоадагилар мени ўз оиласидагидек кутиб олишди. Шунингдек, Тошкент ҳам жуда чиройли шаҳар экан. "Локомотив"дагилар бир оила бўлиб олдик. Энди барчамиз бир мақсад йўлида бирлашамиз.
Манба: lokomotiv.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди