3 131
"Остон Ўрунов нега Олимпия терма жамоамизга чақирилмади?" Бу саволга Друлович жавоб берди
Таиландда ўтказилган U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистон тўртинчи ўринни эгаллади.
Бир қадам қолганда яна Олимпиадага чиқа олмадик. Агар 3-ўрин учун кечган баҳсда Австралияни мағлуб этганимизда Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига борадиган Осиёнинг учинчи жамоаси бўлардик.
Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Любинко Друлович иштирокида сўнгги матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжуманида эндиликда собиқ мураббийга бир қатор саволлар берилди.
Анжуман ўз якунига етгач, сербиялик мураббий билан алоҳида суҳбатлашдик ва ундан Остон Ўрунов нима учун терма жамоага жалб қилинмаганини сўрадик. Мураббий бу саволга шундай жавоб берди:
"Албатта, Остон кучли футболчи ва унинг ўйинларини доим кузатиб келдим. Лекин қўл остимдаги футболчилар ҳам яхши эди. U-23 Осиё чемпионатида тўрт нафар кучли ярим ҳимоячи иштирок этди: Азиз Ғаниев, Абдулла Абдуллаев, Ойбек Бозоров ва Аброр Исмоилов. Бу футболчиларнинг ҳеч бирини Остон Ўруновдан кучсиз демаган бўлардим". “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди