2 982
Абрамов: «Миллий жамоага 22 футболчи таклиф этилган, «Пахтакор» футболчилари чақирилмайдиган бўлди»
18-24 февраль кунлари Бирлашган Араб Амирликларида ўқув-машғулот йиғини ўтказадиган Ўзбекистон миллий жамоаси 23 февраль куни Беларусь миллий жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Ушбу йиғин олдидан Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов Kun.uz сайти мухбирига интервью бериб, бўлажак йиғин ва ўртоқлик ўйиндаги таркиб борасида саволларга жавоб берди.
- Вадим Карленович, БААдаги йиғин олдидан Ўзбекистон миллий жамоасининг таркибини аниқлаб олдингизми?
- Таркибни аниқлаб олганман. Ўзбекистон миллий жамоасининг йиғинига 22 футболчидан иборат таркибни рўйхатини тузганмиз. Улар орасидан 3 нафар дарвозабон, 19 нафар ўйинчилар жой олган.
- Тўлиқ таркибни айта оласизми?
- Буни мен эълон қилишим бироз нотўғри бўлади. Тез орада ЎФА матбуот хизмати эълон қилади.
- Аксарият Суперлига клублари ўз футболчиларининг миллий жамоага чақирилгани борасида хабарлар берди...
- Дастлабки рўйхатимиздан кейин ўзгаришлар қилинди. Мисол, учун БААдаги йиғинимизда «Пахтакор» футболчилари иштирок этмайдиган бўлди. Биз уларнинг Осиё чемпионлар лигаси доирасида 2-турда муҳим ўйин ўтказишлари, кейин эса 22 февраль куни Москвада «Спартак» клубига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушишлари борасидаги мурожаатларини тўғри қабул қилдик. Бу нормал ҳолат.
- Бирлашган Араб Амирликларидаги йиғинда ўша мамлакат чемпионатида тўп сураётган Отабек Шукуров таклиф этилганми?
- Отабек Шукуровни миллий жамоага чақирмоқчи эдик, аммо унинг ҳам «Шаржа» билан муҳим ўйинлари бор. У клуби сафида ОЧЛ, мамлакат кубоги ва чемпионат доирасида ўйинларда майдонга тушиши боис, БААдаги йиғинда уни чақира олмаймиз.
- Ўзбекистон олимпия жамоаси етакчиси, яқинда БАА Премьер-лигаси клубига ўтган Азиз Ғаниев-чи?
- Азизни ҳам чақирмоқчи эдик. Бироқ, унинг ҳам клуби ОЧЛ ва чемпионат доирасидаги ўйинларини ўтказади. Шу боис, унинг ҳам хизматидан фойдалана олмаймиз. Йиғинимиз ФИФА кунларига тўғри келмаслиги боис, клублардан футболчиларни чақириш қийин.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Вадим Абрамов миллий жамоа йиғинига «Қатар СК» клуби футболчиси Сардор Рашидовни ҳам жалб этмоқчи бўлгани, аммо унинг клуби сафидаги муҳим ўйинлари боис, чақира олмаслигини маълум қилганди.
Усмон Ибодов суҳбатлашди.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи