Бугун бўлиб ўтган "Пахтакор" ва "Шабаб Ал Аҳли" жамоалари ўртасидаги баҳсда стадионга ташриф буюрган мухлислар бир-биридан ажойиб голларга гувоҳ бўлишди.
Аввал, Жалолиддин Машарипов рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, иккинчи бўлим ўрталарида Педро Конде мувозанатни тиклади. Учрашувдаги ғалаба тўпини эса Драган Черан киритишга муваффақ бўлди. Биз эса одатдагидек ўйиндан сўнг Чераннинг фикрларига қулоқ тутдик.
"Яхши ўйин бўлди. Оғир майдон, ноқулай ҳаво. Мен стадионга келган ишқибозларга алоҳида миннатдорчилик билдирган бўлардим. Дастлабки дақиқалардан тортиб, сўнгги сониягача тинмай қўллаб-қувватлашди. Кейинги турда ҳаво яхши бўлиб турса, мухлислар яна ҳам кўпроқ ташриф буюришади деб ўйлайман. Уларни яна бир бор хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Иккинчи бўлимда майдонга одатдагидек режа асосида тушдик. Мақсадимиз кўпроқ гол уриш, олдинга интилиш эди. Биз буни уддаладик", - деди маҳоратли футболчи. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи