
Кеча Қашқадарё вилояти ҳокимлигида ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев футбол клубларининг фаолиятига ҳам тўхталиб ўтди. Бу ҳақда Nasafnews нашри хабар берди.
– Нега Қашқадарё футболчилари бошқа вилоятда, бошқа вилоят футболчилари Қашқадарёда ўйнаши керак. Нима иш қилаяпти футбол федерацияси? Футболда ҳамма жой таниш-билишчилик. Ҳамма ўйин стадион ичида эмас, стадион орқасида бўлаяпти. Вилоятдаги 3 та футбол клубининг ҳар бир ходими билан гаплашамиз, назорат қиламиз, - дейди Зойир Мирзаев.
Шунингдек, Зойир Мирзаев футболчиларни Қашқадарёда тайёрлаш кераклиги, бошқа мамлакатдан футболчи сотиб олинмаслигини таъкидлаган. Бу борада барча футбол академиялари ва спорт мактаблари фаолиятини жиддий назорат қилишини айтиб ўтган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар