16:20 / 14.02.2020
3 435

«Катта миқдордаги маблағимиз четга чиқиб кетяпти» – Спорт вазирлиги

«Катта миқдордаги маблағимиз четга чиқиб кетяпти» – Спорт вазирлиги
Жисмония тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари Нодир Муродов
Фото: АОКА

Ўзбекистонда букмекерлик конторалари фаолияти қонуний йўлга қўйилгач, ўзбек спортида соғлом рақобат муҳити вужудга келади. Ҳозир дунёнинг 150 дан зиёд давлатида букмекерлик назорат остида фаолият юрица, Ўзбекистон улар орасида 89-ўринда турибди. Бу ҳақда 13 февраль куни АОКАда Жисмоний тарбия ва спорт ҳамда Қурилиш вазирликлари маъсуллари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар бермоқда «Дарё» нашри.

Тадбирда журналистлар «Ўзбекистон Президентининг 2019 йил декабрдаги «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига асосан, 2021 йил 1 январдан букмекерлик фаолиятига рухсат берилса, бу орқали мамлакатда соғлом спорт иқлими вужудга келадими?», деган саволига Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги расмийлари шундай жавоб берди:

«Букмекерлик натижасида албатта, соғлом иқлим пайдо бўлади. Буни ҳосил бўлиши сиз билан бизга боғлиқ. Тан олиш керак, бутун дунёда бу нарса бор. Мазкур тизимга 2021 йилдан ўтиш назарда тутилган. Масалан, спорт лотореяси ҳақида кўп гапирамиз. Ушбу лоторея қадимдан бўлган, ҳозир ҳам мавжуд. Ривожланган давлатлар, қўшни мамлакатларга қаранглар, ҳаммасида спорт лотореялари бор. Бу лоторея орқали фақат одамларни пулини олиш эмас, балки, уларни қизиқтириш, рағбатлантириш ҳам асосий мақсад саналади.

Қонунчиликка кўра, бундан тушган пулнинг 51 фоизи мукофот фондига кетади. Қолгани эса солиқ ва бошқа тўловларни амалга ошириш учун йўналтирилиши белгилаб қўйилган.

Президент фармони бўйича Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги, Инвеститиция ва ташқи савдо, Молия, Жисмоний тарбия ва спорт вазирликлари олдига бир қатор вазифалар қўйилган. Булар бўйича ҳам сиз ОАВ вакилларини бохабар қиламиз ва биргаликда ижобий томонларини кўрсатиб берамиз», – деди вазир ўринбосари Нодир Муродов.

Вазирлик матбуот хизмати раҳбари Отабек Эшмаматовнинг фикрича, букмекерликнинг қонуний йўлга қўйилишидан мақсад – ундан тушадиган маблағлар эвазига Республика спортини ривожлантиришдир.

«Букмекерлик шу пайтга қадар қонунийлаштирилмаган эди. Ҳозир қонуний рухсат берилди. Айни пайтда механизмлари ишлаб чиқиляпти ва бу кейинги йилдан жорий этилади. Аммо шу кунгача рухсат берилмаган тақдирда ҳам одамларимиз барибир ўйнаб келяпти.

Статистик маълумотларга кўра, дунёда 150 дан ортиқ мамлакатда букмекерлик назорат остида фаолият юрица, Ўзбекистон улар орасида 89-ўринда. Яъни жуда катта миқдордаги маблағимиз бугун четга чиқиб кетяпти. Ундан чет эллик сармоядорлар, инвесторлар ва бошқалар даромад кўряпти. Биз мана шу маблағларни ўзимизда сақлаб қолиш ва ундан тушадиган фойдадан мамлакат спортини ривожлантиришни кўзда тутган ҳолда, букмекерлик фаолиятига йўл очишни режалаштирганмиз
», – деди Отабек Эшмаматов.

Жисмония тарбия ва спорт вазирлиги матбуот котиби Отабек Эшмаматов
Фото: АОКА

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Катта миқдордаги маблағимиз четга чиқиб кетяпти» – Спорт вазирлиги