
Фото: Twitter
Профессионал бокснинг супер ўрта вазн (-76,2 кг) тоифасида рингга чиқаётган Бектемир Мелиқўзиев (5-0, 4 КО) Тошкент вақти билан 15 февраль тонгида АҚШда навбатдаги жангини ўтказди.
Бектемирга профессионал боксдаги бешинчи жангида мексикалик 26 ёшли Оскар Кортес (27-6-0, 14 КО) рақиблик қилди. 10 раундга мўлжалланган жанг атиги 2 дақиқа-ю 5 сония давом этди. Мелиқўзиев тажрибали рақибини 1-раунддаёқ нокаутга учратиб, муддатидан аввал ғалабани қўлга киритди. Таъкидлаш ўринли Кортес 2 бора нокдаун ҳолатига тушди ва ҳатто у Бектемирга битта ҳам зарба бера олмади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар