19:14 / 15.02.2020
3 308

Ҳусниддин Алиқулов: "Миллий терма жамоага фойдам тегишини истайман"

Ҳусниддин Алиқулов: "Миллий терма жамоага фойдам тегишини истайман"
Вадим Абрамов устозлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 18-24 февраль кунлари БААда йиғин ўтказади.
Бош жамоамиз 23 февраль куни Беларусь терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Ушбу йиғинга "Насаф" жамоасининг истеъдодли ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов ҳам чақирилди. Яқиндагина Таиланд яшил майдонларида ўтган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида ишончли ўйин намойиш этган футболчи ЎФА расмий сайтига миллий жамоадан чақирув олганидан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди:

"Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирув олганимдан жуда ҳам хурсандман. Ҳар бир ўйинчи миллий термада ўйнашни, ватани жамоасига фойдаси тегишини истайди. Мен ҳам ҳамиша бош жамоамизда тўп тепишни истаганман.

Олимпия терма жамоаси сафида ўйнаган пайтимизда ҳам бор истеъдод ва маҳоратимизни ишга солишга ҳаракат қилдик. Энди эса миллий терма жамоа учун ҳам фойдали футболчи бўлишга уринамиз. Ўз устимда янада кўпроқ ишлаб, миллий терма жамоамиздан муқим ўрин олишга ҳаракат қиламан
".

Манба: ЎФА матбуот хизмати

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳусниддин Алиқулов: "Миллий терма жамоага фойдам тегишини истайман"