17:29 / 16.02.2020
2 993

Стефан Кузин: “Эртага кучли жамоага қарши ўйнаймиз, лекин...”

Стефан Кузин: “Эртага кучли жамоага қарши ўйнаймиз, лекин...”
ОЧЛ 2-тури доирасидаги “Пахтакор” – “Шаҳр Ходро” учрашувидан олдинги матбуот анжуманинг дастлабки қисмида меҳмонлар устози Стефан Кузин ва жамоа ҳужумчиси Муҳаммад Ғози қатнашишди.
“Бу ерда эканлигимиздан хурсандмиз. ОЧЛда учинчи ўйин остонасида турибмиз. Осиё чемпионлар лигасидаги ҳар бир ўйин қийин кечади. Эртага кучли жамоага қарши ўйнаймиз. Бизнинг жамоа ҳам яхши тайёргарлик кўрди ва ижобий натижа учун майдонга тушамиз”, - дейди Стефано Кузин.

“Бош мураббий айтганидек эртага қийин ўйин бўлади. Чунки биз рақиб майдонида ўйнаймиз. “Пахтакор”нинг олдинги ўйинини кўрдик, улар яхши тайёрланган, кучли жамоа. Эртага яхши ўйин намойиш этишга ҳаракат қиламиз. Фақат ғалаба ҳақида ўйлаяпмиз ва уч очко олиш учун майдонга тушамиз. ОФК Эрон клубларига дастлабки 3та турни сафарда ўтказиш ҳақида қарор чиқарган. Бу бизга бироз ноқулайлик туғдирмоқда. Агар бу ўйин Машҳадда бўлганида мухлислар кўп келарди ва бизда устунлик бўларди”, - дейди Муҳаммад Ғози.

- Жамоа ўйинга бир сутка қолганида Тошкентга етиб келгани эртанги баҳсдан олдин ҳеч қандай салбий таъсир қилмайдими?
- Тўғри бу балким таъсир қилиши мумкин. Нима бўлган тақдирда ҳам, ўйинда яхши ўйнашга ҳаракат қиламиз. Олдинги турда ҳам сафарда ўйнагандик.

- “Шаҳр Ходро” ОЧЛда иккита ўйин ўтказди ва умуман гол ура олмади. Бу ҳужумдаги муаммолар билан боғлиқми ёки сафарда ўйнаганинглар учунми?
- Йўқ, бу ҳужумдаги муаммо ёки сафарда ўйнаганимизга боғлиқ эмас. Шунчаки баҳс қандай ўтишига боғлиқ, ҳар бир баҳс ўз тарихига эга. Вазиятлар яратилмоқда, аммо гол уришда бироз оқсоқланаяпмиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Стефан Кузин: “Эртага кучли жамоага қарши ўйнаймиз, лекин...”