23:06 / 16.02.2020
2 746

Соннинг 90+4 дақиқадаги голи “Тоттенхэм”га "Астон Вилла" устидан ғалаба келтирди (видео)

Соннинг 90+4 дақиқадаги голи “Тоттенхэм”га "Астон Вилла" устидан ғалаба келтирди (видео)
Англия чемпионати 26-туридан ўрин олган “Астон Вилла” – “Тоттенхэм” беллашуви якунланди.
Учрашувнинг 9-дақиқасида меҳмонлар ҳимоячиси Тоби Алдервейрелд тўпни ўз дарвозасига киритиб юборган бўлса, кейинроқ у хатосини тўғрилаб рақиб киперини доғда қолдирди.

Сон Хён Мин 45+2 дақиқасида пенальти тепиш имкониятига эга бўлди аммо унинг зарбасини Пеп Рейна бартараф этди. Қайтган тўпга еса Соннинг ўзи биринчи бўлиб етиб келиб, бу сафар Рейнани ожиз қолдирди.

2-тайм бошида эса Жек Гирилишнинг узатмасидан кейин Бьорн Энгельс унумли фойдаланиб, гол урди.
90+4 дақиқада эса яна катта саҳнага Сон Хён Мин чиқиб, дублга эришди ва “шпорлар”га муҳим ғалабани тақдим этди – 3:2.

Астон Вилла – Тоттенхэм 2:3 (1:2, 1:1)
Голлар:
1:0 – 9, автогол Алдервейрелд, 1:1 – 27 Алдервейрелд, 1:2 – 45 Сон Хён Мин, 2:2 – 53 Энгельс, 2:3 – 90 Сон Хын Мин.
Астон Вилла – Рейна, Гильбер, Конса, Энгельс, Таргетт, Грилиш, Дринкуотер (Накамба, 60), Эль-Гази (Трезеге, 70), Дуглас Луис, Хоз, Саматта (Бастон, 83).
Тоттенхэм – Льорис, Санчес, Дэвис, Орье, Алдервейрелд, Алли (Жедсон Фернандеш, 83), Уинкс, Бергвейн (Вертонген, 90), Лукас Моура, Сон Хён Мин, Дайер (Ло Чельсо, 60).
Огоҳлантиришлар: Гильбер (86), Накамба (90).







в

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Соннинг 90+4 дақиқадаги голи “Тоттенхэм”га "Астон Вилла" устидан ғалаба келтирди (видео)