
Криштиану Роналду А Серия 25-тури доирасидаги СПАЛга қарши ўйинни "Юве"нинг асосий таркибида бошлади.
"Gracenote Live" хабарига кўра, бу беллашув португалиялик футболчи учун профессионал фаолиятидаги 1000-ўйин ҳисобланади.
"Олтин тўп"нинг 5 карра соҳиби бунга қадар "Спортинг" учун 33 (шулардан иккитаси Лиссабон клубининг 2-жамоаси сафида), "Манчестер Юнайтед" учун 292, "Реал" учун 438, "Ювентус" учун 73, Португалия терма жамоаси сафида эса 164 ўйинда майдонга тушган эди.
Роналду 999 ўйинда 724та голга муаллифлик қилгани ҳолда ўзининг 1000-баҳсига етиб келди. Бир неча дақиқа аввал СПАЛ дарвозасига йўл топган футболчи ўзига хос тарихий натижани қайд этиб қўйди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар