16:56 / 26.02.2020
2 880

“Пахтакор” клуби матбуот котиби янги мавсумдан нималар кутаётгани ҳақида

“Пахтакор” клуби матбуот котиби янги мавсумдан нималар кутаётгани ҳақида
27 февралдан Ўзбекистон Суперлигаси-2020 старт олади. Жамоалар чемпионатга юртимизда ва имконияти борлар хорижда тайёргарлик кўришди.

Мураббий ва футболчиларнинг фикрларини йил бўйи ўқиб, кузатиб боришимиз мумкин. Аммо ўша жамоада фаолият юритаётган матбуот котибларини сиз деярли тингламагансиз. Шу боис биз янги мавсум аввалидан матбуот котибларининг фикрларини билиш учун уларга 3 та савол билан мурожаат қилдик.

1. Жамоанинг тайёргарлик жараёни (қаерларда йиғинлар ташкил этилгани ва ўртоқлик ўйинлари) ҳақида
2. Янги мавсумдан нималар кутмоқдасиз?
3. Клуб олдига қандай вазифа қўйилди?

1. Тайёргарлик Тошкент ва БААнинг Абу-Даби амирлигида олиб борилди. Суперлига олдидан 5 та назорат ўйинлари ва яна Осиё Чемпионлар лигасида 2 учрашув ўтказдик. Рақибларимиз "Ростов", "Сувон Самсунг", "Жилина", "Қизилқум" ва "Спартак" клублари бўлишди. Мураббийлар ўзлари истаганидек шароитларда ишлашди, жамоа яхши ҳозирлик кўрди.

2. Янги мавсумда қизиқарли ўйинлар кўпроқ бўлишини, жамоалар футбол ўйнашга интилишини. Кўп жамоалар ҳозир ўта ёпиқ футбол кўрсатишга ўтиб олишган. Ҳужумда ранг-баранглик кам. Ишқибозларнинг стадионга кўпроқ келиши учун томошабоп, жозибадор ўйин кўрсатиш керак. Қизиқарли ва кескин ўйинлар қанча кўп бўлса, шунча яхши.

3. "Пахтакор" олдига ўзи иштирок этаётган ҳар бир турнирда ғолиблик учун кураш олиб бориш вазифаси қўйилган. Жамоамиз шу йўлда меҳнат қилади.

Маълумот ўрнида, "Пахтакор" Суперлига-2020 дастлабки турида Тошкентда "Навбаҳор" билан беллашади. Учрашув Тошкент вақти билан 16:00да бошланади.

Беҳзод Назаров (“Пахтакор” клуби матбуот котиби)

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Пахтакор” клуби матбуот котиби янги мавсумдан нималар кутаётгани ҳақида