19:16 / 28.02.2020
5 414

«Пахтакор» ва яна давлатга тегишли 5 та футбол клуби сотувга қўйилади

«Пахтакор» ва яна давлатга тегишли 5 та футбол клуби сотувга қўйилади
Давлат улуши бор Ўзбекистондаги олтита футбол клуби сотувга қўйилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарори имзоланиши кутилмоқда. Бу ҳақда gosport сайти хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, иқтисодиётда давлат иштирокини тубдан қисқартириш, давлат акция пакетлари (улушлари)ни сотиш орқали хусусий сектор ривожланиши учун шароит яратиш мақсадида чиқарилаётган қарор лойиҳасида Ўзбекистондаги олтита футбол клублари номи ҳам санаб ўтилган.

Қарорга кўра, Термизнинг «Сурхон» ва «Бухоро» клублари 100 фоиз акцияси сотувга қўйилган бўлса, Сирдарёнинг «Гулистон» клуби 30 фоиз, «Пахтакор» клубининг Тошкент шаҳар ҳокимлигига тегишли 20 фоиз, «Динамо» клубининг Самарқанд ҳокимлигига тегишли 7,1 фоиз ва «Нефтчи» клубининг Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига тегишли 3 фоиз акциялари ҳам сотув учун қўйилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Пахтакор» ва яна давлатга тегишли 5 та футбол клуби сотувга қўйилади