
Қаршининг "Насаф" клуби Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Қизилқум" билан баҳсга тайёргарлик кўрмоқда.
Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги жамоа сербиялик ярим ҳимоячи Марко Станоевични ПФЛдан рўйхатдан ўтказди. Бу ҳақда ПФЛ Бош директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз саҳифасида маълум қилди. 31 ёшли футболчи 2019 йилги мавсумда Қозоғистоннинг "Иртиш" клуби шарафини ҳимоя қилган эди.
Mарко Станоевич
Tуғилган йили: 22.06.1988
Фуқаролиги: Сербия
Бўйи: 1,80 м
Aмплуаси: марказий ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари:
"Сопот" (Сербия) (2006-2008)
"Лактаси" (Сербия) (2008-2009)
"Рад" (Сербия) (2009-2012)
"Шериф" (Молдова) (2012-2014)
"Симурғ" (Озарбайжон) (2014-2015)
"Ал Фатеҳ" (Саудия Арабистони) (2015)
"Рад" (Сербия) (2016-2017)
“Шахтёр” (Қозоғистон) (2017-2018)
“Aстана” (Қозоғистон) (2018)
“Левадоакос” (Греция) (2018-2019)
“Иртиш” (Қозоғистон) (2019)
Эслатиб ўтамиз, "Насаф" 1-турни 1 март куни Навоийда "Қизилқум"га қарши ўтказади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.