Санжар Раҳмонов Ҳантер билан реванш жангида мағлубиятга учради (видео)

Санжар Раҳмонов Ҳантер билан реванш жангида мағлубиятга учради (видео)
Фото: Twitter
Флойд Мейвезер билан ҳамкорлик қилаётган ўзбекистонлик боксчи Санжар Раҳмонов (12-3-1, 6 КО) профессионал рингдаги навбатдаги жангини Тошкент вақти билан 29 февраль тонгида Лас-Вегасда ўтказди.

Раҳмонов ушбу жангда Кейт Ҳантер (12-0-0, 7 КО) билан баҳсга киришди. Қайд этиш жоиз, бу Раҳмонов учун реванш жанг ҳисобланарди. Санжар 2019 йил 5 апрелида Ҳантерга очколар ҳисобида мағлуб бўлганди. Бу сафар ҳам Раҳмонов рақибига очколар ҳисобида мағлуб бўлди. Қайд этиш жоиз, Санжар 3-раундда нокдаун ҳолатига ҳам тушиб қолди.

Жангнинг тўлиқ видеосини UFCBOXUZ каналида томоша қилишингиз мумкин.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар