
Италиянинг "Пьянезе" клуби расмий сайти жамоанинг уч ўйинчиси коронарусга чалингани ҳақида хабар тарқатди.
"Пьянезе" ҳозирги вақтда С Сериянинг А гуруҳида 24 очко тўплаган ҳолда 19-ўринда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Италия коронавирус авж олган мамлакатлар рўйхатида тўртинчи ўринда турибди. Мамлакатда бу вирусга 889 нафар инсон чалинган ва уларнинг 21 нафари вафот этган.
Бундан ташқари, А Серия ўйинлари ҳам мухлисларсиз ўтиши белгиланмоқда, агар вазият янада кескинлашадиган бўлса, ўйинлар қолдирилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар