23:31 / 08.03.2020
2 743

Фанат Қаҳрамонов имкониятни бой бериб қўйди

Фанат Қаҳрамонов имкониятни бой бериб қўйди
Иорданиядаги бокс бўйича лицензион турнирда Фанат Қаҳрамонов (-75 кг) ҳам рингга кўтарилди. У муболаға бўлмаса, турнирнинг мазкур вазн тоифасидаги энг кучлиси қозоғистонлик Абилхан Аманкул билан чорак финалда тўқнаш келди.

Бу вазнда Токио Олимпиадаси учун 5 та йўлланма ўйналади. Мазкур жангда ғалаба қозонган боксчи ярим финалга йўл олиш баробарида Токио Олимпидасига лицензияни тўғридан-тўғри қўлга киритса, мағлуб бўлгани 5-йўлланма учун ўтиш босқичида иштирок этарди.

Жангнинг бирини раунди ҳимоявий тарзда яқин масофадан олиб борилди. Ҳар иккисида ҳам бир қатор аниқ зарбалар йўллашди. Бироқ қозоғистонлик боксчида бундай зарбалар нисбатан кўпроқ бўлди.

Иккинчи ва учинчи раундда ҳам ажойиб жанг бўлди. Якунда, афсуски юртдошимиз имкониятни бой бериб қўйди ва ярим финал остонасида тўхтади. Лекин унда имконият бор. Чунки 5-йўлланма учун ўтиш босқичида иштирок этади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Фанат Қаҳрамонов имкониятни бой бериб қўйди