13:30 / 12.03.2020
2 700

«Ювентус» ҳимоячиси коронавирус юқтирди

«Ювентус» ҳимоячиси коронавирус юқтирди
Фото: Reuters
«Ювентус» клуби ҳимоячиси Даниэле Руганида COVID-19 коронавирус аниқланди. Бу ҳақда Турин клуби расмий баёнот билан чиқди.

«Тиббий текширувлар натижасида Ругани коронавирусга чалингани маълум бўлди. Клуб футболчини алоҳида сақлаш ва даволаш ишларини бошлади. Футболчи билан яқин алоқада бўлган клуб вакиллари ҳам алоҳида рўйхатга олинди. Эҳтиёт чораси сифатида футболчилар ҳам чуқур тиббий назоратдан ўтказилади» - дейилади клуб хабарида.

Ругани 8 март кунги «Интер»га қарши ўйинда майдонга туширилмаган бўлса-да, туринликлар захирасидан жой олганди. У икки жамоанинг бир қатор футболчилари билан кўришган. Вируснинг уйғониш муддати 14 кун саналади.

Маълумот учун, ўтган 24 соат ичида Италияда 168 нафар киши коронавирусдан вафот этди. Касалланганлар сони 9 минг нафар кишидан ошган. Мамлакатда барча оммавий тадбирлар, шу жумладан А Серия ўйинлари ҳам қолдирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Ювентус» ҳимоячиси коронавирус юқтирди