19:23 / 14.03.2020
2 593

Акмал Холиқов: "Қизилқум" мухлислари кетма-кет учинчи мағлубиятни кечиришмас эди"

Акмал Холиқов: "Қизилқум" мухлислари кетма-кет учинчи мағлубиятни кечиришмас эди"
Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Машъал" - "Қизилқум" (1:1) учрашувидан кейин меҳмонлар катта мураббийи Акмал Холиқов матбуот анжуманида иштирок этди.
"Дастлабки икки турда ўз майдонимизда икки марта мағлуб бўлгандик. Учинчи мағлубиятни мухлисларимиз кечиришмасди. Ўйин оғир бўлишини билардик.

"Машъал" ҳам ўтган турда мағлуб бўлганди, шу боис ўз уйида борини бериб ўйнади. Жанговор ўйин бўлди деб ўйлайман. Узоқдан келиб бизни қўллаб турган мухлисларга раҳмат айтаман.

Бугунги ўйинга режамиз ҳимоявий қарши ҳужумда ўйнаш эди. Беш кун давомида шу устида ишладик. Танлаган тактикамиз иш берди. Ғалабага тенг дурангга эришдик. Гол ургандан кейин йигитлар бўшашиб қолишди ва тезда гол ўтказиб юбордик.

Бугунги ўйинга ким тайёрлади? Бош мураббийнинг соғлигида муаммо бор. Шифокорлар унга захирада ўтиришга рухсат беришмади. Шу боис жамоани бугунги баҳсга мураббийлар штаби тайёрлади", - дейди Акмал Холиқов.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Акмал Холиқов: "Қизилқум" мухлислари кетма-кет учинчи мағлубиятни кечиришмас эди"