Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Сўғдиёна" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Сўғдиёна” жамоаси устози Улуғбек Бақоев иштирок этди.
- "Авваламбор, қўқонликларни ғалаба билан табриклайман. Бугун мухлислар жамоани юқори даражада қўллаб-қувватлаб туришди. Жамоага кейинги ўйинларда ҳам омад тилайман. Ўйин борасида гапирадиган бўлсам, шогирдларимнинг ўйинидан қониқдим. Улар мағлубиятга учраб турганига қарамай, шаштни туширишмади.
Бизнинг голни инобатга олмаган вазият бироз тушунарсиз бўлди, деб уйлайман. Ҳозир айрим ўйинчиларимиз йиғлаб ўтирибди. Биз футболни мухлислар учун ўйнаймиз. Футболда принцип бўлиши учун, гўзаллик бўлиши учун интилишимиз керак. Тўғри биз кўп очко йўқотдик, лекин чемпионат энди бошланди. Ҳозир хулоса чиқаришга шошилмаслик керак. Биз олдимизга қўйилган вазифадан қайтмаймиз", - дейди Улуғбек Бақоев. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди