15:33 / 25.03.2020
2 898

ОЧЛнинг "Пахтакор" жойлашган гуруҳ баҳслари Тошкентда ўтиши мумкин

ОЧЛнинг "Пахтакор" жойлашган гуруҳ баҳслари Тошкентда ўтиши мумкин
Ўзбекистонлик таниқли мутахассис Алишер Никимбаев ўзининг Телергамдаги каналида ОФКнинг ОЧЛ Ғарбий Осиё минтақасидаги ўйинлар учун чиқарган қарорини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, уч ҳафта олдин Доҳа (Қатар, Эрон ва Ироқ) ва Дубай (БАА ва Саудия Арабистони)да футбол федерацияларининг вакиллари билан учрашувлар бўлиб ўтганди. Унда учта вариант таклиф этилиб, улардан энг ноқулайи ўйинларни июль ойи охиригача қолдириб, уларни марказлашган турнир тамойили бўйича ўтказиш эди.

Бу вариант Токио Олимпиадасида иштирок этиши керак бўлган Саудия Арабистонига ёқмади. Энди бу имконият мавжуд эмас, энг ноқулай вариант энг мақбулига айланди.

ОФК Осиёнинг ғарбий минтақасидаги мамлакатларга Чемпионлар Лигаси ўйинларини фақат августда тикланишини ва саёҳатсиз ўтказилишини расман маълум қилди.

Бу нимани англатади? Энди ОФК мусобақалар қўмитаси ҳар бир гуруҳ учун мамлакатни танлаши керак ва бу учун аризалар қабул қилинишини кутади. Масалан, Қатар иккита гуруҳ учун рақобат қилади, аммо якуний қарорни ОФК қабул қилади. ЎФА ҳам шу ўринда ўз аризасини юбориши керак.

Ўзбекистон ҳам битта гуруҳ ўйинларини қабул қилишга уриниши мумкин ("Пахтакор" иштирок этадиган гуруҳ ўйинларини). Шу билан бирга бу ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати учун синов бўлиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ОЧЛнинг "Пахтакор" жойлашган гуруҳ баҳслари Тошкентда ўтиши мумкин