19:13 / 27.03.2020
1 958

«Агар ҳаммаси менга боғлиқ бўлганида Неймар аллақачон «Реал»да ўйнаётган бўларди» — Роберто Карлос

«Агар ҳаммаси менга боғлиқ бўлганида Неймар аллақачон «Реал»да ўйнаётган бўларди» — Роберто Карлос
Фото: Yandex Photos
«Реал» клубининг собиқ ҳимоячиси Роберто Карлос ПСЖдаги ватандоши Неймар ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Агар барчаси менинг қўлимда бўлганида, Немар аллақачон «Реал»да ўйнаб юрган бўларди. Бироқ ҳаётда барча нарса сиз ўйлагандек бўлавермайди.

Бундай футболчилар дунёнинг энг кучли клубларида ўйнаши керак. Бугунги «Реал» — бу исталган футболчининг мақсади. Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқишни истайсанми? «Реал»га кел.

Ҳозир Неймар ПСЖда бахтли. У охирги ўйинлардаги каби қувонч ва завқ билан тўп суриши керак. Неймарнинг ўйинини томоша қилишни барча истайди», — дейди Роберто Карлос.
Аввалроқ Неймар «Барселона»га қайтишни истаётгани ва шу мақсадда ПСЖ эгаларига босим ўтказмоқчи экани хабар қилинганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Агар ҳаммаси менга боғлиқ бўлганида Неймар аллақачон «Реал»да ўйнаётган бўларди» — Роберто Карлос