23:37 / 31.03.2020
2 918

«Ювентус» коронавирус сабаб Криштиану Роналдуни сотиб юборишга тайёр

«Ювентус» коронавирус сабаб Криштиану Роналдуни сотиб юборишга тайёр
Фото: Twitter
Коронавирус пандемияси сабаб «Ювентус» молиявий қийинчиликларга дуч келмоқда, деб хабар бермоқда II Меssaggero.
2019/20 йилги мавсум давом эттириладиган бўлса, Турин клуби Роналдуга аввалги ҳолда маош тўлай олмайди.

Криштиану айни дамда «Ювентус»да йилига солиқлардан ташқари 31 миллион (солиқлар билан бирга эса 54 миллион евро) евро маош олади. Футбол баҳслари тўхтатилгани сабаб туринликлар футболчиларга 4 ойлик маошини бермасликка қарор қилган.

Шу боисдан клуб Роналдуни мавсум сўнгида 70 миллион евро эвазига сотиб юборишни режалаштирмоқда. Агар Роналду маошини камайтиришга рози бўлса, унга янги келишув таклиф қилиш режасига эса захира варианти сифатида қаралмоқда.

Португалиялик юлдузнинг «Юве» билан амалдаги шартномаси 2022 йил июнига қадар тузилган. Роналду жорий мавсум клуб сафида 32 та ўйин ўтказиб, 25 та гол уриб, 4 та голли узатмани амалга оширди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Ювентус» коронавирус сабаб Криштиану Роналдуни сотиб юборишга тайёр