07:38 / 04.04.2020
2 262

Усмон Тошев Тожикистон футболи раҳбарларига ҳисобот берди

Усмон Тошев Тожикистон футболи раҳбарларига ҳисобот берди
Тожикистон футбол федерациясининг офисида мамлакат терма жамоалари устозлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТФФнинг расмий сайти хабар бермоқда. Унда турли ёшдаги терма жамоаларнинг биринчи кварталда амалга оширган ишлари бўйича ҳисоботи тингланди.

Йиғилишда Тожикистон футбол федерациясининг бош котиби Давлатманд Исломов, техник директор Салоҳиддин Ғофуров, шунингдек, Тожикистоннинг турли ёшлардаги терма жамоаларининг бош мураббийлари қатнашишди.

Йиғилиш чоғида Усмон Тошев (Тожикистон миллий терма жамоаси устози), Мубин Эргашев (U-19 бош мураббийи), Ахлиддин Турдиев (U-16 бош мураббийи), Зайниддин Раҳимов (U-14 бош мураббий)ларнинг ҳисоботлари тингланди. Мажлис тугаганидан сўнг йиғилиш иштирокчилари иш юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Усмон Тошев Тожикистон футболи раҳбарларига ҳисобот берди