06:24 / 09.04.2020
1 827

Жаҳон чемпиони уй шароитида қандай шуғулланмоқда ёхуд унинг ёшларимизга тавсиялари...

Жаҳон чемпиони уй шароитида қандай шуғулланмоқда ёхуд унинг ёшларимизга тавсиялари...
Чемпионларимиздан карантин ҳолатида қандай фойдали машғулотлар билан банд бўлиши ва қай тарзда вақтини унумли ўтказиш кераклиги борасидаги тавсияларини эътиборингизга ҳавола этишда давом этамиз. Бу сафар бокс бўйича жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов ўз маслаҳатлари билан ўртоқлашди.

- Ҳозирги ҳолатда энг асосийси белгиланган қонун-қоидаларга риоя қилиш эканлигини айтиб ўтган бўлардим. Умуман, халқимизнинг саломатлиги, юртимизда бу касалликни авж олиб кетмаслиги йўлида жонбозлик кўрсатаётган ҳукуматимиз раҳбарларига ва шифокорларга шу тарзда ёрдам қўлини чўзган бўламиз.

Ёшларимизга эса, ушбу вақтдан унумли фойдаланган ҳолда, кўпроқ илм олишларини, телевидения орқали олиб борилаётган онлайн дарсларни сира қолдирмасликларини ва берилган вазифаларни мунтазам бажариб боришларини маслаҳат берардим. Юртимизда бўлаётган янгиликлар билан мунтазам танишиб боришсин ва дунёвий билимларини ҳам мустаҳкамлашларини айтишим мумкин. Қолаверса, жисмоний тарбия билан машғул бўлишлари саломатлигини яхшилашга, турли хил касалликларга чалинмаслигига хизмат қилади.

Шунингдек, спортчи ёшларимизга эса, уй шароитида мунтазам шуғулланиб боришларини сўрардим. Кичик боксчи укаларимизга буюк чемпионларнинг жангларини, улар ҳақида ишланган фильмларни кўришларини тавсия қиламан. Чунки, шу орқали ҳам уларнинг кучли жиҳатларини ўзлаштириш мумкин.

Ибрат бўлувчи китоблар мутоала қилишларини, қисқа қилиб айтганда, фойдали ишлар билан машғул бўлишларини тавсия қиламан.

Биз ҳам айни вақтда оиламиз бағридамиз. Шундай бўлса-да, машғулотларимизни давом эттирмоқдамиз. Мана шундай вазиятда ҳам мамлакатимиз аҳолисига имкон қадар яратилаётган шароитларга шукр қилган ҳолда, юқорида таъкидлаб ўтганимдек, карантин қоидаларига амал қилсак, албатта, бу муаммони ҳам енгиб ўтамиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жаҳон чемпиони уй шароитида қандай шуғулланмоқда ёхуд унинг ёшларимизга тавсиялари...