Хабарингиз бор, айни пайтда коронавирус пандемияси сабаб деярли барча мамлакатларда футбол учрашувлари вақтинча тўхтатилган. Жумладан, мамлакатимизда ҳам футбол мавсуми карантин сабаб вақтинча танаффусга чиққан.
Ўзбекистон футбол ассоциациясининг барча бўлинмалари карантин қоидаларга тўлиқ риоя қилган ҳолда ўз фаолиятини масофадан туриб давом эттирмоқда.
Шу жумладан, терма жамоалар бўлими вакиллари, турли ёшдаги терма жамоалар мураббийлар штаби ҳам белгиланган вазифалар бўйича иш олиб боришяпти. ЎФА расмий сайти тарқатган хабарга кўра, онлайн видеомулоқот орқали амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилиб борилмоқда.
Бугун ЎФA Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов барча ёшдаги терма жамоалар бош мураббийлари билан видеомулоқот ўтказди. Мулоқот жараёнида коронавирус сабаб юзага келган айни танаффус, унинг терма жамоалар тақвим режасига кўрсатадиган таъсири, ушбу вақт оралиғида терма жамоаларга номзод футболчиларнинг спорт формасини барқарор тарзда ушлаш борасида амалга оширилаётган ишлар каби масалалар батафсил муҳокама этилди.
Ҳар бир терма жамоа устози ўз қўл остидаги жамоага номзод футболчилар билан мунтазам алоқада экани ҳақида маълумот бериб, мураббийлар штаби томонидан футболчилар учун уйда бажариш лозим бўлган машғулотлар мажмуаси ишлаб чиқилгани ҳамда ўйинчилар уй шароитидаги машғулотлари хусусида ахборот бериб боришаётгани таъкидланди.
Қолаверса, терма жамоалар бўлими карантин даври тугагач барча ёшдаги терма жамоалар учун зарур ўйин ҳамда ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этиш борасидаги ишларни асло тўхтатмагани алоҳида қайд этилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»