Фото: «Энергетик-БГУ»
Беларусь чемпионатининг 7-турида «Энергетик-БГУ» 1 май, жума куни «Смолевичи» майдонига сафар қилди ва ишончли ғалабани қўлга киритди.
Учрашувнинг 17-дақиқасида Жасур Яхшибоев рақиб жарима майдонига ёриб киришга уринди, бироқ унга ҳимоячи тўсқинлик қилди. Тўп эса минскликлар легионери Давид Твега келиб тушди ва у дарвозани ишғол қилди.
Иккинчи бўлимга ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Яхшибоев мезбонлар дарвозабони томонидан тўхтатилди. Пенальтини Жасурнинг ўзи муваффақиятли амалга оширди.
Учрашувда Шаҳбоз Умаров асосий таркибда майдонга тушиб, 65-дақиқада захирага олинди.
Шу тариқа «Энергетик-БГУ» кетма-кет уч ўйинлик ғалабасиз сериясига нуқта қўйган ҳолда қуруқ ўйин ўтказди. «Талабалар» очколарини 12 тага етказиб олган ҳолда 3-ўринга кўтарилди.
Беларусь Олий Лигаси
7-тур баҳси
1 май, жума
«Смолевичи» — «Энергетик-БГУ» 0:2
Голлар: 0:1 — 17 Тве, 0:2 — 90+6, пенальти Яхшибоев
«Смолевичи»: Филсов, Жевнеров, Рашеня, Барсуков, Жигеро (Верас, 68), Котов, Александрович (Алибеков, 78), Макаров, Бутаревич, По, Мухамедов (Турик, 60).
«Энергетик-БГУ»: Леско, Юдчиц (Гирс, 64), Сокол, Шкурдюк, Свирепа, Мавату, Носко, Яхшибоев, Умаров (Бакич, 65), Тве, Мусаханян (Совпел, 56).
Огоҳлантиришлар: Котов (20), Рашеня (34), Свирепа (70), Гирс (88), Турик (89), Филсов (90).
Четлатишлар: Свирепа (84), Котов (86).
— Shukhrat (@bankir2102) May 1, 2020“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади