22:47 / 06.05.2020
2 725

Тайсоннинг мураббийи: Майк 53 ёшида ҳам машғулотларда ёш йигитлардек куч ва тезлик намойиш қилмоқда

Тайсоннинг мураббийи: Майк 53 ёшида ҳам машғулотларда ёш йигитлардек куч ва тезлик намойиш қилмоқда
Фото: Twitter
Бокс мураббийи Рафаэл Кордейро супероғир вазн тоифасининг собиқ мутлақ чемпиони Майк Тайсоннинг рингга қайтаётганига муносабат билдирди. Мутахассиснинг фикрича, 53 ёшли боксчи ўзининг тезлик ва кучини йўқотмаган.

«Майк 10 йилдан ошиқ вақт давомида зарбалар устида ишламаганди, шу сабаб у намойиш қилаётган жараённи кўраман деб кутмагандим. Тайсон ўзининг 53 ёшида 21-22 ёшли йигитларникидек куч ва тезлик кўрсатмоқда.

Рингга қайтадими? Буни айта олмайман. Агар у бирор нима қилишни истаса, биз бунга юз фоиз тайёр бўламиз. Эвандер Ҳолифилд билан учинчи жангни тасаввур қила олармидингиз?
», — дейди Кордейро.

Аввалроқ Тайсон профессионал жангларда иштирок этишга тайёр эканини маълум қилганди. У сўнгги бор 2005 йилда жанг ўтказган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Тайсоннинг мураббийи: Майк 53 ёшида ҳам машғулотларда ёш йигитлардек куч ва тезлик намойиш қилмоқда