18:15 / 10.05.2020
1 014

Арсен Венгер: Месси ва Роналду даври ниҳоясига етмоқда

Арсен Венгер: Месси ва Роналду даври ниҳоясига етмоқда
Фото: FourFourTwo
«Арсенал» собиқ бош мураббийи Арсен Венгер ПСЖ ҳужумчилари Килиан Мбаппе ва Неймар келажакда Лионель Месси ҳамда Криштиану Роналдунинг ўрнини эгаллашига ишонишини айтди.

«Биз ҳеч қачон Месси ва Роналду каби футболчиларни кўрмаганмиз, улар исталган қийин вазиятдан чиқиб кетишни билади. Бироқ мазкур футболчиларнинг даври тугамоқда.

Энди биз кейинги авлод ҳақида гапирсак бўлади ва бу ерда биринчи планга франциялик футболчилар чиқиши мумкин. Айни дамда Мбаппе етакчига айланиши мумкин. Ва, албатта, Неймарни ҳам ёддан чиқармаслик керак
», — дейди Венгер.

Аргентиналик футболчи фаолияти мобайнида олти марта «Олтин тўп»га эга чиққан, Роналдуда эса мазкур соврин бешта. Сўнгги 12 йил ичида фақатгина Лука Модрич («Реал») «Олтин тўп» учун курашда Лео ва Криштиануни ортда қолдиришга эришган.

Роналду Месси Арсен Венгер
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)