date

Яхшибоевнинг голидан сўнг “Ислочь” бош мураббийи 10 йил бошқарган жамоасидан кетадиган бўлди

Яхшибоевнинг голидан сўнг “Ислочь” бош мураббийи 10 йил бошқарган жамоасидан кетадиган бўлди
Беларусь чемпионатининг 10-турида ўз майдонида “Энергетик-БГУ” жамоасига 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйган “Ислочь” жамоаси бош мураббийи Виталий Жуковский 10 йилдан бери бошқариб келаётган жамоадан воз кечишини маълум қилди.

- Жорий мавсум мен учун бу жамоадаги сўнггиси бўлади. Афсус. Бошқа тоқат қилолмайман, - деди Виталий Жуковский ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.

“Ислочь”га қарши ўтказилган учрашувда ўзбек ҳужумчиси Жасур Яхшибоев чемпионатдаги еттинчи голини уриб, тўпурарлар пешқадамига айланиб олиш баробарида жамоасининг мусобақа жадвалида иккинчи ўринга кўтарилишини таъминлади. “Ислочь” футболчилари эса олтинчи ўринга тушиб кетди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Яхшибоевнинг голидан сўнг “Ислочь” бош мураббийи 10 йил бошқарган жамоасидан кетадиган бўлди