Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Осиё чемпионатидаги ўйинлари тақвими

Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Осиё чемпионатидаги ўйинлари тақвими
Бироз аввал, ОФК штаб-квартирасида U-19 Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Унда Темур Кападзе бошчилигидаги терма жамоамиз мусобақа мезбони бўлгани боис А гуруҳидан жой олди.

Ушбу квартетда ҳамюртларимиз Индонезия, Камбоджа ва Эрон билан куч синашади. Дастлабки рақибимиз Эрон, кейин Камбоджа билан беллашамиз. Охирги турда эса терма жамоамизга Индонезия рақиблик қилади.

Маълумот ўрнида, мазкур қитъа биринчилиги 14-31 октябрь кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Ўйинлар Тошкент, Олмалиқ ва Наманган шаҳарларидаги 4 та стадионда ўтказилиши режалаштирилган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар