Coca Cola Суперлигасининг 5-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Бунёдкор" (5:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Шота Арвеладзе иштирок этди.
"Биринчи навбатда стадион ходимларига катта раҳмат айтмоқчиман. Карантин вақтида ҳам ходимлар стадион майсасини идеал тарзда парваришлашди. Агар майдонда кўп вақт футбол ўйналмаса майса ўз-ўзидан яхши бўлади деган фикр хато.
Жиззахдаги ўйин билан таққослаганда бугун 16,5 дақиқа кўпроқ футбол ўйнадик. Бу "Бунёдкор" футбол ўйнашни хуш кўрадиган жамоа эканлигини англатади. Жиззахда 98 дақиқадан 40 дақиқаси тоза ўйин вақти бўлганди. Бугун эса бу нарса 56,5 дақиқага тенг бўлди. Ёмон ўйнайсанми ёки яхши ўйнайсанми футбол ўйнашга ҳаракат қилиш керак.
Дерби, мағлубиятдан кейин жуда муҳим ўйин эди. Илк дақиқада гол урдик, 1:0 ҳисоби вақтида Суюнов бизни қутқарди, умуман олганда раҳмат айта оламан. Олдинги мағлубиятдан кейин яхши ўйнадик.
Дердийок ва Сергеев? Катта танаффусдан кейин йигитлар яна бошидан жисмоний ва руҳий формага кириб боришмоқда. Игорь Сергеев доим ажойиб даражада ўйнайди, у майдонга тушишга лойиқ эканлигини машғулотларда ҳам исботлайди. Бугунги кунда таркибда ротация амалга ошириш имкониятига эгамиз.
Машарипов ва "Трабзонспор"? Мен миш-мишлар ҳақида фикр билдирмайман. Расман бизда ҳеч нима йўқ", - дейди Шота Арвеладзе.
Манба: championat.asia “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар