Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 5 турининг сўнгги кун баҳсларидан ўрин олган «Андижон» ва «Металлург» жамоалари ўртасидаги баҳсдан кейин бекободликлар бош мураббийи Андрей Шипилов ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди:
«Катта танаффусдан сўнг яхши қайтишни амалга ошира олдик. Иккала жамоа ҳам ажойиб ўйнади. Бироқ баъзи вазиятларда биз омадлироқ чиқдик ва айнан мана шу ўйин тақдирини ҳал қилди. Ўйиндан аввал майдонда машғулот ўтказиб олганимиз фойда берди. Стадион майсаси жуда ўсиб кетган ва шу сабабдан тўп ҳаттоки 10 метрга бориши ҳам қийин.
Биринчи таймда ўзимиз хоҳлаган ўйинни намойиш этдик. Иккинчи бўлимда эса, асосан, натижани сақлаб қолишга ҳаракат қилдик. «Локомотив» устидан қозонилган ғалабадан сўнг мухлисларимиз биздан яна кучли ўйин кутишлари табиий ва биз ишончни оқладик, деб ўйлайман.
3 йилдан буён ушбу клубда фаолият олиб бораман. Буй ил жамоамизда яхши футболчилар жам бўлишган. 3 йил аввалги ёш йигитлар бугун тажрибали футболчига айланган.
Биз андижонликларнинг «Бухоро» ва «Машъал»га қарши кечган учрашувларини кўриб чиқдик. Аммо бугунги ўйин ҳақида «Андижон» мураббийининг ўзи изоҳ бергани маъқул.
Андижон менга бегона шаҳар эмас. Жамоа мен учун доим қизиқ бўлиб келган. Кичик симпатиям нуқтайи назаридан айтадиган бўлсам, бугунги ўйинда андижонликларнинг ҳаракатидан қониқмадим», - дейди Шипилов. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар