Профессионал боксда енгилмай келаётган Шоҳжаҳон Эргашев жисмоний ҳолатини бир маромда ушлаб туриш, бўлажак жангларга тайёргарлик кўриш учун пойтахтимизда жойлашган "Legion fight club"ида машғулотларини ўтказмоқда.
Бу ерда у ММА бўйича Жасур Алижонов қўл остида шуғулланмоқда. Кунига икки маҳал давом этаётган машғулотларда Шоҳжаҳон бокс билан биргаликда ММА спорт тури бўйича ҳам тажрибасини оширмоқда. Енгилмас боксчимизга машғулотлар давомида умидли спортчимиз, ММА йўналишида икки маротаба жанг ўтказган Камол Сабуров кўмаклашмоқда.
– Аралаш жанг санъати спортнинг яккакураш турлари орасида энг мураккаби. У билан шуғулланиш ҳар бир спортчи учун керак. Боксчи бўлсам-да, бўлажак жангларимда муваффақиятга эришиш учун ММА билан шуғулланмоқдаман, – дейди Ш.Эргашев Sports.uz сайти мухбирига.
Шоҳжаҳон Профессионал боксда бугунга қадар 18та жангда рингга кўтарилган бўлиб, уларнинг 16 тасида рақибларини нокаутга учратган бўлса, икки баҳсда очколар ҳисобида ғалаба қозонган. Метин ҳимоя ва кучли зарбага эга бўлган чарм қўлқоп устамиз, ўзининг сўнгги жангини жорий йилнинг 17 январь (Тошкент вақти билан 18 январь) куни мексикалик Адриан Эстреллага қарши ўтказган. 10 раунд этиб белгиланган мазкур беллашувда енгилмас боксчимиз рақибини дастлабки раундда нокаутга учратган.
Жаҳон ареналарида мамлакатимиз шарафи ва юртимиз байроғини кўкларга кўтараётган Ш.Эргашевнинг олдинда турган режалари кўп. У дунёда пандемия сабаб юзага келган ноқулай вазиятлар якунлангач, тез орада жанг ўтказиб, ўз фаолиятини Америкада давом эттириб, жаҳон чемпионлик камарини қўлга киритгандан сўнг юртимизга қайтмоқчи.
Унинг келгусидаги режалари ва олдинга қўйган мақсадлари амалга ошишида тилакдошмиз.
Манба: Sports.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар