Дербидаги мағлубиятдан кейин "Локомотив" бош мураббийи Андрей Фёдоров матбуот анжуманининг биринчи қисмида иштирок этди ва журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
- Агарда ўйинни умумий тавсифлайдиган бўлсак, дастлабки 15 дақиқада "Бунёдкор" катта устунликка эга бўлди. Жамоам бугун яккакурашларда мағлуб бўлди ва шу сабабдан ўйинда ғалабага эриша олмади. Ўз ярим майдонимизда кўплаб қўпол хатоларга йўл қўйдик. Жуда оғир мағлубият бўлди. Тактика, паслар ёки бошқалар ҳақида гапириш қийин бўлмоқда. Ўйинни кучайтиришга қийналяпмиз. Кетма-кет олтинга тенг очколарни йўқотяпмиз. Бу эса мавсум якунида катта таъсир ўтказиши мумкин.
- Футболчиларда худди иштиёқ йўқдек кўринмоқда. "Локомотив"да молиявий муаммолар борми?
- Молиявий муаммолар йўқ. Кетма-кет учинчи ўйинда ҳам биз тезкор гол ўтказиб юборяпмиз ва шундан кейин ўйинда узилишлар пайдо бўляпти. "Локомотив" бир гол ўтказиб юбориб, таслим бўладиган жамоа эмас. Бу борада кўп ишлаймиз ва навбатдаги ўйинларда бундай бўлмаслиги учун ҳаракат қиламиз.
- "Локомотив" кетма-кет учинчи марта мағлуб бўлди. Ўйиндан олдин сизнинг истеъфоингиз ҳақида маълумотлар чиққанди. Бунга нима деб изоҳ бера оласиз?
- Бу борадаги гапларга ўрганиб қолганман. Ҳозирча менга бу ҳақида раҳбариятдан ҳеч қандай гаплар бўлгани йўқ.
- Жамоа ҳужумчилари Марат Бикмаев ва Абдул Азиз Юсупов ҳақида нима дея оласиз? Улар жароҳатидан қачон даволанишади?
- Кутяпмиз. Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди. Маратни эса кутяпмиз. Душанба куни у борадаги сўнгги маълумот бўлади. Ҳозирча у индивидуал тарзда машғулот ўтказяпти.
- Ойбек Қиличев 90 дақиқа ўйнашга тайёрми?
- Ҳозирча у 90 дақиқа ўйнашга тайёр эмас. У жамоамизга кечроқ келиб қўшилди. Таркибда кира олмаётганлар ҳозирда 80 фоизга ҳам тайёр эмас.
Манба: championat.asia “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар