Суперлиганинг 6-турида “Насаф” футболчилари ўз майдонларида аутсайдер “Бухоро” қаршилигини синдира олишмади -0:0.
Бу билан Бердиев жамоаси жорий мавсумда қаторасига учинчи учрашувда рақибларини мағлуб этишнинг уддасидан чиқа олмаяпти. Ўз уйида “Навбаҳор” ва “Бухоро”, сафарда “Машъал” билан нурсиз дуранг қайд этилди. Натижада Суперлиганинг дастлабки уч турида 100 фоизлик натижа қайд этган қаршилик футболчилар карантиндан сўнг ўтказилган учта учрашувда 9 имкониядан атиги 3 очко (!) тўплаб, турнир жадвалида бир неча поғона пастга шўнғишга мажбур бўлишди...
Аммо олдинда қаршиликларни янада қийин беллашувлар кутиб турибдики, бу ўйинларда Бердиев шогирдларига осон бўлмаслиги аниқ. Кейинги уч учрашувни иккитасини қаршиликлар сафарда АГМК ва “Қўқон-1912” жамоаларига қарши ўтказишади. Бу жамоаларнинг ўз майдонида қандай ҳаракат қилишини охирги икки тур учрашувларида кузатдик. Яна бир беллашувда Қаршида “Металлург”га қарши кечади. “Металлург” эса сўнгги икки турни сафарда ўтказишига қарамай, (“Локомотив” ва “Андижон”) ҳар иккала рақибини мағлуб этишнинг уддасидан чиқди.
Бир сўз билан айтганда, олдинда “Насаф”ни бир-биридан қийин беллашувлар кутиб турибди. Жамоа мураббийлар штаби ўтган уч турдан хулоса қилиб, камчиликлар устида ишлаб, чиройли натижалар билан мухлисларни хурсанд этишлари талаб этилади. Акс ҳолда...
Манба: championat.asia “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар